22K102Telegramda ochish
Қозоғистондаги мева-мабзавот бозорини хитойларга бой бердик Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб, Қозоғистоннинг сабзавот ва мевалар бўйича асосий етказиб берувчисига айланган. 2025 йил январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Қозоғистонга сабзавот ва мевалар импорти 3,2% ўсиб, 559,7 млн долларни ташкил этган. Мамлакатлар кесимида 2025 йилда асосий етказиб берувчи ўлароқ Ўзбекистон ўрнини Хитой эгаллаган. Хитойдан Қозоғистонга сабзавот ва мевалар импорти 9 ойда 39% ўсиб, 181,7 млн долларни ташкил этгпн. Шу билан бирга, Ўзбекистондан импорт 12% камайиб, 128,6 млн долларга тушган. Бу Ўзбекистондан импорт ҳажмида камида 12 йиллик минимум ва 2018 йилдаги максимумларга нисбатан деярли 3 карра қисқариш дегани.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin