17K24Telegramda ochish
❗️Янги молиявий қўллаб-қувватлаш инструменти орқали тадбиркорликни ривожлантириш бошланди Давлат раҳбарининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон Фармонида тадбиркорларни “Чемпион” тадбиркорга айлантиришга кўмаклашиш бўйича чоралар белгиланган. Шунга мувофиқ, тадбиркорларни “Чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва яшил технологик лойиҳаларга кредит ажратиш учун Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан Туронбанкка 30 млрд сўм миқдорида ресурс жойлаштирилади. Маблағлар ҳисобидан тадбиркорларни: — туман, шаҳар даражасига олиб чиқиш учун – 8 млрд сўмгача; — Республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри даражасига олиб чиқиш учун – 10 млрд сўмгача кредит ажратилади. Кредитлар йиллик 22 фоизгача ставкада 84 ойдан ошмаган муддатга ажратилади. Яшил иқтисодиёт ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ёшлар ва аёллар тадбиркорлиги лойиҳасига кредитлар мазкур ставкадан 2 фоизгача пасайтирилади. Ушбу ресурслар ҳисобидан кредит олмоқчи бўлган тадбиркорлар Туронбанкка мурожаат қилишлари мумкин. 📞 Қўшимча маълумот ва боғланиш учун: Туронбанк: 71-202-01-01 Компания: 71-205-57-57 Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin