17K40Telegramda ochish
Ҳар тўрт минг бир юз туристдан биттаси Tax-Free тизимидан фойдаланиб, ҚҚС қайтариб олган биронта хорижликни учратганим йўқ, деб ёзгандим. Солиқ қўмитаси биринчи марта Tax-Free тизими орқали ҚҚС қайтариб олган хорижликлар статистикаси билан бўлишмоқда. Демак, 2025 йилнинг 10 ойида жами 2 352 нафар чет эл фуқаролари Tax-Free орқали 4,8 млрд.сўмлик ҚҚС қайтариб олишга муваффақ бўлишган. Ўзбекистонга 10 ойда 9,7 миллион турист келгани ҳисобга олинса, ҳар 4 124 туристдан биттасигана бу хизматдан фойдалана олган. Қайтариб олинган ҚҚС ўртача миқдори 2 млн.сўм ёки 170 доллар атрофида бўлган. Тасаввур қилинг, Ўзбекистонга келган ҳар икки туристнинг биттаси 2 млн сўмдан Tax-Free тизими орқали ҚҚС қайтариб олиши мумкин бўлганида, бунга 10 триллион сўм керак бўларди (2024 йилда жами ҚҚС тушумининг 25%и). Албатта, ёпиқ ва протекционистик иқтисодиётли Ўзбекистон учун бу деярли имконсиз. Ўзи Tax-Free тизимининг асл моҳияти Ўзбекистонга ўхшаган ёпиқ иқтисодиётли мамлакатлар учун эмас, очиқ иқтисодиётли мамлакатлар учун шоппинг туристлар жалб қилиш воситаси ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin