17K91Telegramda ochish
Ироқ ва Сурия томон қайта юзланиш вақти келди Савдо саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов экспортни ошириш учун қайси бозорларга эътибор қаратиш кераклигини учта давлат мисолида аниқ айтиб ўтмоқда. Унинг фикрича, узоқ ва қиммат логистикага эга бозорлардан кўра, яқин, арзон ва рақобати паст йўналишлар самаралироқ ҳисобланади. Афғонистон йўналишида олинган натижалар бунга ёрқин мисол бўла олади. Агар 2024 йилнинг 11 ойида экспорт ҳажми 700-750 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1 миллиард 150 миллион долларга яқинлашди. Бу ўсиш икки давлат ўртасидаги бож имтиёзлари ҳали тўлиқ амалга кирмаган шароитда қайд этилди. Демак, келишувлар тўлиқ кучга киргандан кейин бу бозорда имкониятлар янада кенгаяди. Ироқ бозори ҳам ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган, аммо салоҳияти жуда катта бўлган йўналиш ҳисобланади. Ироқнинг йиллик импорти 93 миллиард долларга тенг. Шу билан бирга, Ўзбекистондан бу давлатга ҳозирча бор йўғи 50 миллион доллар атрофида экспорт қилинмоқда. Ваҳоланки, электроника ва қурилиш материаллари соҳасидагина Ироқ бозорига 500 миллион долларгача чиқиш имконияти мавжуд. Айниқса, Эрбил шаҳри импорт товарлари учун асосий марказ ҳисобланади. Кўплаб маҳсулотлар айнан шу шаҳар орқали Ироқ ичига ва қўшни давлатларга тарқатилади. Сурия ҳам экспорт учун янги ва истиқболли бозор сифатида кўрилмоқда. Бу давлатда 22 миллион аҳоли яшайди ва импорт ҳажми тахминан 15-20 миллиард доллар атрофида баҳоланади. Сурия томони озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электроника, автозапчастлар, мой ва заргарлик маҳсулотларига катта эҳтиёж борлигини очиқ билдирди. Тўғри режалаштириш ва тизимли иш олиб бориш орқали 2026 йилга бориб Сурияга 100-150 миллион доллар миқдорида экспорт қилиш мумкин. Бу йўналишларнинг асосий устунлиги логистикада. Бир фура юкни Бағдодга олиб бориш ўртача 3300 долларга тушади. Дамашққа эса йўлкира 4000-4500 доллар атрофида бўлади. Юклар 10-15 кун ичида манзилга етиб боради. Қисқаси, экспортда ўсишга эришиш учун энди масофани эмас, ҳисобни ва нисобни танлаш вақти келди. Имконият талайгина, фақат уни тўғри кўра билиш керак. Дарвоқе, беш юз йил аввал, минг йил аввал, икки минг йил аввал Ироқ ва Сурия бизнинг юртимиз учун анъанавий бозорлардан бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin