2026 йил истеъмолчиларни талаш йили бўладими?
Қўрқув борки, январь ойининг илк ҳафтасида рўй бераётган ғалати воқеалар бу қўрқувни амалда материаллаштирмоқда, 2026 йил истеъмолчилар учун ҳар доимгидан-да синовли ва юкламали бўлади.
Олигархия бири кипрдан, бири сингапурдан, яна бири америкадан туриб танловсиз ва овозсиз ўзбекистонликларни талашни янада кучайтирмоқда. Идеалда истеъмолчилар манфаати учун туриб берадиган парламент, истеъмолчилар ҳимояти учун курашадиган Рақобат қўмитасидан ҳеч ким мўъжиза кутмай қўйган. Лекин 2026 йилнинг янги дейиладиган аввалги 9 йилдагидан фарқи шуки, энди истеъмолчи ҳақи учун ёзадиган кам сонли ОАВларнинг ҳам овози ўчирилди (“кто породил, тот и убил”).
P.S. Пропан биржада бир кунда яна 6%га қимматлаб, тоннаси 8,7 млн.сўмдан ошган. Таклифни сунъий қисиш давом этмоқда. Ҳисоблаб кўрилса, пропан нархи ҳар йили ўртача 2 карра ошириб борилса, 4 йилда 15 карра ошириш мумкин экан. Тажриба бўлса, бор.
- https://t.me/uzexuz/8618@uzexuz