22K81Telegramda ochish
Миллиард долларлик савол берилмаган Онлайн семинарда бошловчи ҳам, Paynet (Xolis) вакили ҳам, қўмита мутахассислари ҳам "Paynet’га тўланадиган 0,9% комиссия қаердан келган", нима учун фақат ҳуқуқий режимда Paynet билан ишлаш керак, қолган тўлов ташкилотларининг платформаларига йўл очиладими, очилса, улар қачон ишга тушади, каби ноқулай саволларни кўтаришмаган. Айни пайтда, қатор бошқа масалаларга қисман бўлсаям жавоб олинган. Хусусан: ЯТТ ва ўзбандлар Paynet (Xolis)'дан ташқари айланма учун электрон рақамли имзо воситасида my.soliq.uz орқали ҳисобот топширилади; Paynet (Xolis)'да транзакцияларни "бекор қилиш" функционали ҳали ишга тушмаган, лекин режалаштирилмоқда. Корпоратив карта орқали тўлов функционали ҳозирча йўқ. Маркировкаланган товарлар кодларини ўқиш ва сотиш (4 гуруҳ товарлар) бўйича тизим ҳали тайёр эмас (бошловчи тадбиркорлар унгача нима қилиши керак, деган аниқлаштирувчи саволни бермаган). Ҳа, айтгандек, онлайн семинар давомида бир неча марта махсус QR код ва ягона QR код атамалари чалкаштириб юборилган. Қўмита жавобларни матнга ўтказиб, корректировкалаб, коммуникация каналларига жойлаб қўйса, кўпчиликка фойдали бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin