Хасталар ҳақида яна бир бор
Юзлаб, минглаб одамлар дори ва малакали тиббий хизмат излаб саргардон бўлаётгани картинаси фонида ҳокимлар ва юқори мартабали амалдорлар Тошкентда, алоҳида махсус медицина ёрдамида даволанаётгани тўғри эмаслигини тушунишаётгани йўқ.
Чунки бу ҳокимлар, бу юқори мартабали амалдорларнинг биронтаси сайланмаган. Дори ва малакали тиббий хизмат излаб юрган одамлар эса сайловчилар эмас. Сайланмаганнинг сайловчилар олдида заррача масъулияти йўқ ва бўлмайди ҳам.
Қачонки эртага сайловчилар олдида жавоб бериши борлигини билишганда эди бу ишлар нотўғри ва аморально эканини тушунишарди.
Дарвоқе, коронавирус аслида йўқ деб одамларни алдаб келган Трамп ва Болсанару бошлаган планквенил рекламасига Ўзбекистон-24 ҳам қўшилипти. Ҳокимларда синаб кўриш керак шу дорини.
Хасталаримиз тезроқ тузалиб кетишсин.