

Хитой, Франция ва Афғонистонга товарлар экспорти тезлашган
Божхона қўмитаси маълумотларидан давлатлар топ кесимида 2026 йил январь ойида ўтган йилнинг январига нисбатан Хитой (+53,4%), Франция (48,4%) ва Афғонистонга (+24,4%)товарлар экспорти ўсиш суръати энг юқори даражада бўлганини кўриш мумкин.
Дастлабки олтиталикдан БАА чиқиб кетган (-58,3%). Хитой йўналиши Туркияни ортда қолдирган.
Шунингдек, кейинги ўринларда Қирғистон (+94,3%) ва Тожикистонга (+49,4%) ҳам товарлар экспорти сезиларли ўсганини пайқаш мумкин (балки бу электр энергияси узатиш ошгани билан боғлиқ).