
Самарқандкимё миллийлаштирилиши керак!
Бу талаб аниқ-тиниқ қилиб ҳукумат қарорида ёзиб қўйилган.
Лойиҳа 2023 йил 1 июлгача ишга тушиши кераклиги белгиланган, лекин ҳозиргача 35% қурилиш бўлмаган (нархи бўлса, каррасига шишган).
Яъни, инвестиция талаблари ва мажбуриятлари бажарилмагани учун завод давлат назоратига қайтиши керак. Кипрликми, гонконгликми олигархга яна устига 30 миллион доллар совға қилганларнинг жавобгарлиги масаласи кўтарилиши зарур!