Кипрлик олигархдан ўзбекистонликларнинг тили қисиқ жойи ё отамерос қарзи бўлганми?
Газета'нинг аниқлашича, Самарқандкимё текинга совға қилиниш билан иш битмаган, завод устига яширин қарор билан қайтармаслик шартларида 83,8 млрд.субсидия ҳам берилган (молиявий ҳисоботга кўра 85,4 млрд.сўм).
Бу 2022 йилда KPMG ҳисоботидан фақат маълум бўлиб қолгани, чунки кипрлик олигарх энергетика, транспорт, кимё соҳаларида шерик ва шотирлари ёрдамида ҳамма схемаларини яширин қарорлар чиқартириш билан амалга оширган.
Газета яна қоғозда 427 млн.долларгача шишган лойиҳанинг ТЭО'си экспертизадан ўтказилгач (шу пайтгача экспертизадан ўтмаганми?), Ўзкимёсаноат қўшимча 60 млн.долларлик молиялаштириш очилиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда. Яъни завод олигархнинг назоратида қолаверади, харажатни эса Ўзбекистон халқи солиғидан совуриб амалга оширилади.
Наҳотки, биронта, тўхтанглар, бўлди-да энди, дейдиган биронта инсофий йўқ?