Қишнинг қоқ ўртасида тил бириктириб нарх ўйнатган пропан импортчилари жазоланган
Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан пропан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонида 2025 йил ноябрь-декабрь ойлари ва жорий йилнинг январь ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик натижасида пропан нархларини ошириб юборилиши ҳолати бўйича иш қўзғатилган.
31та субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, 12та субъектлар томонидан биржа савдоларида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширганлик ҳолатлари, қолган ҳолатларда биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганлик ҳаракатлари содир этганлиги аниқланган.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан 31 та субъект томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, қонунбузилиши давридаги товар айланмасига нисбатан (28,9 млрд сўм) миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда асоссиз олинган (34.1 млрд сўм) пул маблағларини Республика бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинган.
Қилса бўлар эканку!
- https://t.me/RaqobatGovUz/11890@RaqobatGovUz