Пропан қимматлагани учун "айбдорлар" топилганга ўхшайди
Рақобат қўмитаси пропан раллиси бошланганидан бери давом этаётган сукутини бузиб, пропан қимматлашгани юзасидан изоҳ берган.
Қўмита баёнотининг мундарижасидан ҳам хулосалари қизиқ.
Антимонополия органимиз қайд этишича, бугунги кундаги вазиятда чакана нархлар тўғрисида ҳар қандай маълумотнинг ёритилиши ёки нархлар ошиши тўғрисида ахборот тарқатилиши ички бозорда ягона нарх шаклланишига ва бозор тамойиллари бузилишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли қўмита барча ижтимоий тармоқ фаолларини ички бозорда нархлар ошишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборотларни тарқатмасликка чақирган.
Яъни феълан пропан нархи тинимсиз ошаётганига пропан қимматлаётгани ҳақида ёзаётганлар "айбдор" кўрсатилган ва айни пайтда тармоқ фаоллари нарх бўйича ахборот тарқатмасликка чақирилган. Бунақаси ҳали янги Ўзбекистон тарихида бўлмаганди.
- https://t.me/RaqobatGovUz/11569@RaqobatGovUz