26K39Telegramda ochish
Метан нархи ошмаслиги учун пропаннинг рақобатли таклифи, пропан нархи ошмаслиги учун бензиннинг рақобатли таклифи кўпайиши керак Чунки улар ўзаро ўринбосар товарлар ҳисобланади. «Бугунги кунда метан гази нархларининг кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд эмас», деб хабар тарқатмоқда Рақобат қўмитаси. Афсуски, бу иқтибос мавжуд реалликларни ифодаламайди. Қўмитанинг ўзи "нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин" деган диктат билан нархларни сунъий равишда ва босим билан ушлаб турилаётганига очиқ ишора бермоқда. Бу нотўғри йўл. Рақобат қўмитасидан ўзбекистонликлар пропан ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг ўзаро тил бириктируви, бензин импорти ва ички бозорда нарх шаклланиши бўйича манипуляцияларга қарши росмана курашни кутишмоқда. Шонли энергетиклар ва ўғри олигархиянинг тегирмонига сув қўядиган куф-суф муолажалар эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin