Метан нархи анонссиз қўйиб юборилган
Молия вазирлиги (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлса керак) вакили "метан газ нархини тадбиркорлар ўзлари белгилайди" дея ахборот берган.
Газета.uz Энергетика вазирлиги билан боғланган, бироқ улар нарх ошишига изоҳ бермаган.
Газета шунингдек, июль ойининг дастлабки икки ҳафтасида пропан 1200−1600 тонна оралиғида биржа савдоларига қўйилган бўлса, 15 июлдан бошлаб ҳажм 1000 тоннадан ошмагани ва ҳатто 800 тоннадан пастга тушганига эътибор қаратган.
Рақобат қўмитаси бу бўйича ҳали баёнот бергани йўқ.
Метан газ нархларининг қўйиб юборилиши билан Россиядан пропан импорти ошиши ва Ўзбекистондаги заводларнинг "профилактика" учун ёпилиши бир вақтда юз бергани мутлақо тасодифлигига соғлом ақл ишонмайди.
Ўзбекистонда "энергетиклар иши" очилиши керак.
- https://Газета.uzгазета.uz