30K73Telegramda ochish
Ёқилғи нархини сунъий оширган БНҚИЗ ва GTL GAZ’ жазоланган: жазо қаттиқлашиши зарур! Рақобат қўмитаси нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги натижасида 77,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги ҳолатларини аниқлаган. "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига асосан молиявий жарималар қўлланилган субъектлар орасида биржа савдоларига бензин ва дизель ёқилғиси чиқарувчи "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ва биржада импорт пропан сотувчилардан “GTL GAZ” МЧЖ ҳам бор. Ҳар икки субъект ҳаракатларида манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган. Келаси ҳафтада бошқа энерготоварлар қаторида метан газ нархи ҳам кескин ошади. Табиийки, чўнтаги ва илдизи бир очофат монополистлар ва муттаҳам олигархлар ўзи бусиз ҳам нархи осмонда бўлган бензин, пропан ва дизель ёқилғиси нархларини ошириб олишга яна уринишади. Рақобат қўмитаси бундай уринишларни кейин эмас, ўз вақтида оператив аниқлаб ўзбекистонликларни талаётган монополист ва олигархларни шафқатсиз равишда жазолашга, улар олган асоссиз даромадларни каррасига кўп жарима билан қайтариш режимига ўтиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin