Xalq — LIVE kanalidan
Нохолис матбуот котиблари ҳақида.
"Тушунганларга катта раҳмат! Шунга ҳам рози бўлмаганларга таклифим: грантга ўқишсин, билими бўлса"
(c) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев.
Фарҳод Бабашев ушбу изоҳни ижтимоий тармоқларда Олий таълим вазирлиги талабаларнинг масофавий таълим учун контракт миқдорини озайтириш талаби билан чиқиб, қаттиқ курашгач янги ўқув йилида барча контрактда ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилгач ёзган.
Биринчидан, Олий таълим вазирлигининг бундай нияти йўқ эди. Ҳатто онлайн норозилик билдирган талабалар гуруҳини ёпиш учун қўлидан келганини қилиб, 59 мингта талаба йиғилган гуруҳ ёпилгач янги ўқув йили онлайн бўлишини ва контракт нархлари ўзгармаслигини эълон қилди. Улар шунчаки, ББC ва Озодлик нашрларида чиққан мақолалардан ва курсиларини бой беришдан қўрқишди. Ҳеч қанақасига ёшларни пандемия даврида қўллаб-қувватлаш учун эмас.
Иккинчидан, жаноб Бабашев вазирликнинг матбуот котиби, журналист бўлишига қарамай, холислик ва обективликдан чекиниб бўлса ҳам ўз ташкилотига ҳимоячилик қиляпти. ОТМларда грант ўринлари битта факултетга кўп бўлса 10 дона. Ҳатто йилдан-йилга имтиёзи бўлмаган абитуриентнинг грантга кириш имконияти камайиб бормоқда. Бабашев шукр принсипини илгари сургунча, ташкилоти ва талабалар ўртасида кўприк бўлса яхши бўларди. ОТВнинг кулгили ва ачинарли имижига матбуот котиби ҳам сабабчи.
Учинчидан, ОТВ берган баёнотида, аввал, барча контарктда ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилади дейилганди. Орадан озроқ муддат ўтиб, вазирликнинг расмий вакили (ким у шахс, баёнотга қўшимча қилади?) чиқиб "чегирма контрактнинг стипендиясиз миқдорига кўра берилади" деди. Бабашев бошчилигида ахборот хизмати одамларни чалғитувчи ахборот беришдан бошқасига ярамайди чоғи. Гап эса катта гапирилади "билиминг бўлса грантга кириб ўқи" деб.
Тўртинчидан, бундай қолипда қотган вазирлик таркибига эскича фикрлайдиган матбуот котиблари мос. Бўлаверади уларга.
@xalqlive