21K37Telegramda ochish
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: дизель рекорд даражада қимматлаган 3 апрель куни ўтган биржа савдоларида дизель ёқилғисининг тоннаси бирданига 2 089,1 минг сўмга ёки 15,2%га қимматлаб, 15 857,1 минг сўмга етган. Бу мутлақо янги рекорд. Ўзбекистонда экин-тикин мавсуми бошланди дегунча, дизель нархи осмонга чиқади. Бу ҳар йили такрорланади. Баҳона бўлмаса, ўйлаб топилади. Қиммат ёқилғи деҳқон-фермернинг нонини туя қилиш воситаларидан бирига айланиб қолган. Рақобат қўмитаси дизель қимматлашиши билан боғлиқ вазиятга зудтар аралашиши керак. Олчоқ монополист ва чўнтакларга кейин жазо беришдан маъно йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin