50K183Telegramda ochish
15 фоизга "пасайтирилган" дизель ёғилғиси 24 фоиздан кўпга қимматлашди 12 февраль кунги селекторда биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёқилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш топшириғи берилгани эсингиздадир? Топшириқдан бир кун ўтмаёқ, 13 февраль кунги биржа савдоларида дизель ёқилғиси тоннаси 11 092,5 минг сўмгача арзонлашган эди. Бу, февраль бошида кўтарилиб кетган нархларга нисбатан, масалан 6 февраль кунги ўртача нархга нисбатан 16,6%га арзонлашиш юз берди, дейишга асос ҳам беради. Феълан, топшириқ бажарилди. Лекин кейинчи? Амалда, февраль ойи тугамаёқ дизель ёқилғисининг нархлари ошишни бошлаган ва шу тренд давом этмоқда. Кеча, 26 март кунги савдоларда 1 тонна дизель ёқилғисининг нархи 13 835,3 минг сўмгача кўтарилган. Яъни, 40 куннинг нарисида топшириқ бажарилиши учун арзонлаштирилган дизель, энди 24,7%га қимматроқ, нархлар арзонлашишишидан аввалгидан кўра 8%гача қимматроқ даражага чиқариб олинган. Эсдан чиққунча, селектордан селекторгача қабилидаги иш тутуми бошқачароқ бўлиши мумкинми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin