28K35Telegramda ochish
Автокредитлаш тўхтаб қолдими? Февралда ўзагини автокредитлар ташкил этадиган истеъмол кредитлари қолдиғи атига 22 млрд.сўмга ўсган. 2023 йилда ҳар ойда триллионлаб ҳажмда ўсган автокредит портфели нисоби олинса, бу гўёки автокредитлашнинг тўхтаб қолгани билан баробар. Лекин аслида бундай эмас. Банклар микроқарз ажратиш лимити 100 млн.сўмгача оширилгач, мазмунан автокредитларни ҳам микроқарз воситаси орқали молиялаштиришга ўтган бўлиши мумкин (+971 млрд.сўм). Умуман олганда, январдаги қисқаришдан кейин кредитлаш жараёни яна жонлана бошлаган. Ой давомида банкларнинг кредит қўйилмалари 2,8 трлн.сўмдан кўпроққа ошиб, 472,4 трлн.сўмга етган. Кредит қўйилмаларининг ойлик ўсиши асосан 3та банкда Миллий банк (+1 125 млрд.сўм), Саноатқурилишбанк (+650 млрд.сўм) ва Ҳамкорбанкда (+437 млрд.сўм) кузатилган. Банкларнинг кредит қўйилмалари сифати расмий рақамларда ҳам ёмонлашишда давом этмоқда. Ой давомида NPL қолдиғи 836 млрд.сўмга кўпайиб, 20,9 трлн.сўмга етган (портфелга нисбатан 4,4%). NPL'нинг кескин ўсиши БРБ (+547 млрд.сўм), Саноатқурилишбанк (+300 млрд.сўм) ва Ипотекабанк (+250 млрд.сўм) ҳиссасига тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin