18K12Telegramda ochish
Чекка ҳудудларда хотин-қизлар учун рақамли таълим йўлга қўйилмоқда Uzum ва Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида хотин-қизлар учун махсус рақамли таълим лойиҳаси ишга туширилмоқда экан. Фақат катта шаҳарлар билан чекланмай, чекка ҳудудлардан бошланаётгани алоҳида аҳамиятга эга. Бир томондан, лойиҳа “бўш жойда” бошланмаяпти. Мамлакатда шаклланган “ИТ-шаҳарча” инфратузилмаси уни тез кенгайтириш имконини беради. Пилот сифатида айнан Тошлоқ тумани танлангани ҳам мантиқий, бу ҳудуд чекка сегмент учун типик мисол ҳисобланади ва моделнинг ишлашини текшириш учун тўғри платформа вазифасини бажаради. Иккинчи муҳим омил: хусусий сектор иштироки. Одатда давлат таълим дастурларида энг катта узилиш билим билан бозор ўртасидаги масофа. Бу ҳолатда эса бундай бўшлиқ минималлаштирилган. Иштирокчилар Узум платформаси орқали дарҳол реал савдо жараёнига кириб боради. Бу “ўқишдан ишга” ўтишдаги энг оғриқли босқични қисқартиради. Кутилаётган натижаларни изчил занжир сифатида кўриш керак. Дастлабки босқичда хотин-қизлар орасида ўзини ўзи банд қилиш даражаси ошади, микро ва кичик онлайн бизнеслар сони кўпаяди. Шу билан бирга, ҳудудларда даромад манбалари диверсификатсия қилина бошлайди. Кейинги босқичда бу жараён иқтисодий чуқурлашувга олиб келади: ҳудудий сотувчиларнинг электрон тижоратдаги улуши ортади, ички бозорда рақобат кучаяди, маҳсулот сифати ва хизмат даражаси яхшиланади. Энг муҳими, локал ишлаб чиқарувчилар учун экспортга чиқиш имкониятлари шакллана бошлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin