Олтин котировкаларининг ошиши халқаро захираларимизга ҳам ижобий таъсир этмоқда.
2020 йил 1 август ҳолатига халқаро захираларимиз 35 миллиард АҚШ долларига яқинлашиб қолган. Бу кўрсаткич Ўзбекистон аҳолиси жон бошига 1000 АҚШ долларидан ортиқ, қарийб 2 йиллик импортни қоплашга кифоя қилади.
Захираларимиз 2020 йил бошидан буён қарийб 5,6 миллиард долларга кўпайган.