19K51Telegramda ochish
Ўзбекистонда Адвокатлар ва юридик консультантлар уюшмаси ташкил қилинди Адвокатлар, ҳуқуқшунослар ва юридик консалтинг компаниялари иштирокида очиқ мулоқот бошланди. Жонли эфир бу ерда. Савдо-саноат палатаси таъсисчилигида ташкил этилган уюшмага раҳбар сифатида адвокат, Жамоатчилик кенгаши аъзоси Ахматов Давронбек Жураевич тайинланди. Очиғини айтганда, охирги йилларда бизнес муҳитида ҳуқуқий хизматларга эҳтиёж сезиларли даражада ошиб бораётгани кўриниб турибди. Тадбиркорлар учун солиқ, суд, шартнома, лицензия ва текширувлар билан боғлиқ масалаларда профессионал юридик ёрдам заруратга айланган. Лекин соҳада ҳалигача ягона профессионал майдон, умумий позиция ёки тизимли мулоқот механизми етишмасди. Шу томондан қараганда, бундай уюшма адвокатлар ва юридик консультантларни бирлаштирибгина қолмай, бизнес ва давлат органлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларда ҳам муайян мувозанат пайдо қилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin