12K55Telegramda ochish
Битта субъектга имтиёзли кредит беришни, қарз олувчи эмас, давлат маблағлари ҳисобидан уни сўндиришни, ғалати истисноларни ва албатта Люкс автомобиль сотиб олишни назарда тутган яна битта ажойиб лойиҳа. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 миллион долларгача миқдордаги маблағлар 3 йил имтиёзли муддатни ўз ичига олган ҳолда 10 йил муддатга, йиллик 3 фоиз ставкада кредит берилсин. "Мазкур кредит маблағлари Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан сўндирилсин". "Истисно тариқасида... Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон қарори 4 банди татбиқ этилмасин". "3 дона автотранспорт воситалари, шу жумладан битта навбатчи автомобиль, битта шахсий ва юқори мартабали меҳмонлар учун битта юқори класс автомобиль сотиб олишга пул маблағлари ажратсин".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin