Ёқимсиздир, лекин ўринли ўхшатиш
Беҳзод Ҳошимов:
"Окланд шаҳрида мошиналарга қилинадиган ўғрилик жиноятлар кескин камайибди.
Биласиз, Сан-Франциско шаҳар атрофида мошинада нимадир бўлса, ойнани синдириб ўғрилар нарсаларни олиб кетишар эди. Бир хил пайт, бўш турган сумка учун ҳам машинани ойнаси бекорга синар эди.
Янгилик вебсайти бу хабарни бундай деяпти:
"Оклендда автомобилларни ойнасини бузиш ҳолатларининг камайиши жамоат хавфсизлиги ютуғи сифатида қабул қилинмоқда, аммо бу баъзи маҳаллий автомобил ойналарини таъмирлаш корхоналарга негатив таъсир ўтказмоқда."
Ўзбекистондаги савдога чеклашлар ҳақидаги дискуссияни ўзгинаси дедим. Бизда ҳам, савдо эркин бўлса яхши-ку, аммо фалончи корхонада шунча одам ишлайди-да, дейишади. Шу ишлаши тўғри эмас-да дегим келади. Битта бизда эмас экан бундай мантиқсиз фикрлаш.
Савдони қандай "камчиликлари" бор деганда ҳам шу аргумент ишлатилади. Керак эмас бўлган иш жойларини сақлаб қолиш. Хавфсизликни ҳам камчиликлари бор экан мана - ойначилар камроқ савдо қилар экан".
- https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/4223@iqtisodchi_kundaligi