22K134Telegramda ochish
Расман: Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар жорий йилнинг апрел-май ойлари учун субсидия суммаларини олиши мумкин Жорий йилнинг апрел-май ойларида 60 193 нафар жисмоний шахс "Қуёшли хонадон" дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 156 млрд 125 млн сўм (156 миллион 125 минг 388 кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олади, дея маълум қилмоқда Солиқ қўмитаси. Қўмита тўловлар нима учун кечиккани борасида ва келгусида бу каби ҳолатлар яна такрорланиши эҳтимолига оид бирон изоҳ бермаган. Тадбиркорларнинг қуёш панели орқали узатган электр энергияси учун ҳақдорлиги масаласи ҳам ечилмай қолмоқда (савол Энергетика вазирлиги ва Ҳудудий электр тармоқларига). 2026 йилнинг 1- чорагида 45,2 минг нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 73 млрд 982 млн сўм давлат бюджетидан субсидия олганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin