17K39Telegramda ochish
Коммуникация Адан кейин Б дейишни ҳам назарда тутади Энергетика вазирлиги коммуникациянинг брифинг шаклидан фойдалана бошлаган. Бу сафар вазирлик матбуот хизмати эмас, яқинда вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Умид Мамадаминов шахсан ўзи чиқиш қилинган. Албатта, бу олдинга ташланган ва олқишланиши керак бўлган қадам. Айни пайтда брифингда янграган рақамлар ва илгари сурилган позициялар янада аниқлаштирилиши ва қўшимча саволларга жавоб берилиши керак бўлади. Яъни, Адан кейин Б ҳам дейиш керак. Бусиз коммуникация чала қолади ва палочка ролини ўтайди холос. Масалан, бутун брифингда энг кўп ишлатилган сўз коррупция бўлгани ҳолда, абзацлараро ва бутун матн бўйлаб урғу атайин майда коррупцияга қаратилган (тармоққа уланишдаги қоидабузарликлар ва майда таъмагирликлар ёки истеъмолчилар ўзи айбдор қабилида - етарлича хабардор эмас). Гўёки, ҳамма ўғрилар пастда, энергетикадаги коррупция муаммоси маиший. Айни пайтда 2025 йил охирида очилган, мамлакат энергетика хавфсизлиги, триллионлаб ўзлаштиришлар ва ўғирликлар, яъни тепадаги "энергетиклар иши" ҳақида ҳурматли Мамадаминов бир оғиз айтмагани қизиқ. Энергетикада, афсуски, Россияда бўладими, Ўзбекистондами ё Украинада коррупция муаммоси шаффоф бозор ва самарали регуляция йўқлиги учун энг аввало сиёсий муаммога айланган ва бу муаммонинг ечимлари пастда эмас, вазирлик илкидаги олиш бошида - йирик лойиҳа ва битимларда, ёпиқ қарор ва келишувларда изланиши керак. Газ счетчиклари бўйича эълон қилинган баёнот эса нақ бомба — бу рақамдан кейин "энергетиклар иши" билан бирга "счетчик иши" очилиши керак. Мамадаминовга кўра, Ўзбекистонда маълумотларни онлайн узатмайдиган эски газ ҳисоблагичлари бўлган 104 215 та хонадон қолмоқда. Шундан 102 431 таси кўп квартирали уйлардаги хонадонларга, 1784 таси эса хусусий уйларга тўғри келади. Газ счетчикларини ўрнатиш Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 августгача тугалланиши керак эди. Счетчикларини каррасига қимматлаштирган счетчик қироли ва ҳудудгаздаги энергетиклар шу пайтгача ўзи нима билан машғул бўлган? Марказлаштирилган иситиш тармоғига уланган ва фақат овқат қилиш учун газ ишлатиладиган квартираларга эшагидан тушови қиммат тушадиган "ақлли счетчик" керакмаслигини тан олган мана бу ҳукумат қарори нима бўлди унда? Ё мақсад яна юз минг қимматлаштирилган счетчик ўрнатиб пул ўзлаштиришми? Мамадаминовнинг суюлтирилган газ йўналишида эса март ойидан бошлаб барча ҳудудларда Face ID тизими йўлга қўйилгани ҳақида рапорти янада қизиқ. Газлашмаган ҳудудларда одамлар 3-4 ойлаб пропан ололмай ётипти. Гар шундай рақамли технологиянгиз бўлса, айтинглар, тан олинглар ачиб ётган муаммони. Туманлар, вилоятлар, ойлар қирқимида истеъмолчиларнинг қопланмаган ҳақдорлиги маълумотини беринглар, очиқ режимда кўрсатиб қўйинглар. Билайлик? ким ўғри, ким тўғрилигини. Давоми бор…

Arxivda shunga yaqin