17K30Telegramda ochish
Бизнес рейтинглари ниҳоят «фикр»га «рақам» қўшаяптими? Тадбиркор Асқар Исмоилов яқинда Ўзбекистонда компанияларни расмий рақамлари тушум, фойда, тўланган солиқлар ва ўсиш суръатлари асосида саралайдиган iHamkor.Index рейтинги пайдо бўлганини айтган экан. Соҳа ва ҳудуд кесимида ҳам кўриш мумкин: ресторанларми, қурилиш компанияларими ёки авиакомпанияларми ҳар бир йўналишдаги етакчилар очиқ маълумотлар асосида кўрсатилади. Бизда шу пайтгача рейтинглар кўпроқ кимнингдир талқинига (ёки, баъзида буюртмага) таяниб келгани сир эмас. Бу сафар эса фақат солиқ ёки тижорат сири ҳисобланмайдиган расмий маълумотлар ишлатилгани айтиляпти. Агар шундай бўлса, бу соҳа учун жиддий қадам. Кимга нима беради? Компания эгаси ўз бозордаги ўрнини, яқин рақобатчиларини, ким олдинлаб, ким ортда қолаётганини кўради. Инвестор тез ўсаётган компания ёки бутун бошли соҳани бошқалардан олдинроқ пайқаш имконига эга бўлади. Албатта, ҳар қандай рейтингнинг қиймати методология қанчалик барқарор сақланишига ва маълумотлар мунтазам янгиланиб боришига боғлиқ. Лекин расмий рақамларга асосланган холис манзара пайдо бўлаётганининг ўзи тўғри йўналишдаги ҳаракат. Қизиғи, бундай инструмент мавжудлигини ҳали кўпчилик билмайди ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin