
Тошкентда 8 882 та ноқонуний иншоот аниқланган, қарийб 6 мингтаси бузилган
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аввалги йилларда қабул қилинган ерга оид қарорларни қайта кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Натижада ободонлаштириш учун ер бириктириш ҳақидаги ношаффоф 2 087 та фармойиш бекор қилинган. Инвестиция мажбуриятлари бажарилмагани учун яна 69 та шартнома ҳам тугатилган.
Сўнгги икки йилда пойтахтда инвестиция шартлари оммага очиқ бўлмаган ушбу шартномалар доирасида қурилган 8 882 та ноқонуний иншоот аниқланган. Шундан 5 984 таси бузиб ташланган, қолганлари бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.
Ҳокимлик маълумотига кўра, 2021–2023 йилларда очиқ аукционлар орқали 390 та ер участкаси сотилган бўлса, 2024 йил бошидан 2026 йил 1 августгача бу кўрсаткич 967 тага етган.