14K37Telegramda ochish
Кичик тадбиркорлар учун гаров талаблари осонлаштирилади Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашувда бизнеснинг ҳар бир босқичи учун мос яхлит экотизим яратилишини эълон қилди. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади. “Бизнес старт” доирасида тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисобот юритишни ўрганади. Бу мақсадга 100 миллиард сўм ажратилиб, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Кичик тадбиркорлар учун энг катта масалалардан бири – гаров таъминоти эканини ҳисобга олиб, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаб кредит бериш имконини яратадиган “контр-кафолат” тизими жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Тадбиркорнинг ўзига 25 фоиз гаров топиш кифоя қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin