14K141Telegramda ochish
Яна бир чўнтак жамғарма, истисно ва имтиёз Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарор лойиҳаси эълон қилинди. Ташаббускор - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. Номи қанчалар жозибали ва хайрли кўринмасин, механизмлари амалдаги қонунчиликка ва бозор механизмларига, бюджет шаффофлиги қоидаларига зид навбатдаги қарор бўлади, агар имзоланса. Лойиҳадан иқтибослар: "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда камида 100 миллион АҚШ долларидан иборат Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилсин". "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида энг кўпи билан 500 кв. м.гача бўлган ер майдонлари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ажратилади". "тижорат банклари миллий валютадаги кредитларни ўз маржаси миқдорини 4 фоиздан оширмасдан йиллик 11 фоиз миқдорида, хорижий валютадаги кредитларни ўз маржаси миқдорини 2 фоиздан оширмасдан йиллик 4 фоиз миқдорида ажратади". "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоизининг: миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда; чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 1,5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади; Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500,0 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафилликлар беради". Қонунчиликка, аввалгиларига, соғлом ақлга зид телба-тескари қарорлар шунчалик кўпки, бу ҳақда қайта ва қайта тўхталавериш, имтиёз ва истиснонинг зиёни, чўнтак жамғармаларнинг коррупция ва самарасизликнинг ўчоғи экани ҳақида такроран ёзавериш эътирозларни ҳам обрўсизлантириб, аҳамиятини тушуриб юбормоқда. Ўзингиз танишинг ва фикр билдиринг. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin