28K82Telegramda ochish
Сифатли интервью кўрганимда меҳмон билан ўзим ҳам гаплашгандек бўламан. Саволлар туғилади, мулоҳазалар пайдо бўлади, ўрганиш учун янги мавзулар белгиланади. Кўришга, ўқишга манбалар жуда кўп, вақт эса кам. Лекин келажакка умиди ҳайрон қолдирар даражада сақланиб қолаётган Шаҳноза Соатованинг ULAR дастури учун интервьюсини албатта кўринг. Жадидлар тўғрисида кўп ўқиган одамлар жадидлар, хусусан Чўлпон, Беҳбудий, Фитратлар тўғрисида, ҳеч қачон сифатли бошқарувга эга бўлмаган давлатчилигимизда биринчи марта жадидлар тимсолидаги сифатли элитани мамлакат бошқарувига келтириши мумкин бўлган Туркистон мухторияти мавзусида йиғламасдан гапира олмайди. Шаҳноза бу мавзуда гапираётганда ички йиғисини тутиб турганини сезмаслик мумкин эмас. Ўтказиб юборманг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin