Сбербанк ребрендинги ҳақида ёзишим билан, Курбанов дарров реплика қилаяпти, бизадаям масалан, "Халқ", ҳеч ким банкни қўшиб айтмайди, деб.
Ростанам шундай.
Фойдаланувчилар, омонатчилар, қарздорлар ва ҳатто катта хўжайинлар ҳам одатда банклар номини айтганида банк сўзини қўшмайди:
Асака дейди, Халқ дейди...
Ҳамкор,
Алоқа,
Капитал...
Кейинги йилларда ва келажакда ҳам банклар классик банк соҳаси чегараларидан чиқмоқда ва яна кенгайишда давом этади. Уяли алоқа, интернет компанияларни қўшиб олмоқда банклар ёки акси.
Шу маънода масалан, Алоқабанк қачонлардир ребрендинг ўтказса, ҳозирги номидан Алоқа қисмини қолдирса кифоя. Ҳамма уни шу номда билади, қайтанга, бу ном уяли алоқа, интернет, логистика каби соҳаларни қамраб олишга ҳам рутба беради.
@the_bakiroo
- https://t.me/kurbanoffnet@kurbanoffnet