11K16Telegramda ochish
Кутилганидек, Марказий банк Бошқаруви бугунги йиғилишда асосий ставкани ўзгартиришсиз - 14% даражасида сақлаб қолган. Бугун соат 14.30 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши” ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Анъанага кўра, Uzreport tv жонли эфирида анжуманни томоша қилиш мумкин. Ўтказиб юборманг. Шунчаки маълумот учун қайд этиш жоизки, Валюта биржасида ўзбек сўми кетма-кет 5- кунги савдоларда АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланмоқда. 15 октябрда доллар/сўм жуфтлиги 10381 сўмдан сотилган бўлса, бугунги савдолар 10348 сўмдан ўтган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin