18K174Telegramda ochish
Эстон ва фин қардошлар ҳақида Эстония ва Финляндиядан келадиган хабарларни ўқиб, баъзида биринчиси билан 29 йил аввал, иккинчиси билан 102 йил бурун бир мамлакат маконида яшаганимизга ишонгим келмайди. Нега бир авлод, уч авлод умри давомида улар биздан шунчалар илғорлашиб кетди, аниқроғи нега биз шунчалар тубанлашиб, ибтидоийлашдик? Масалан, Мартти Ларнининг "Чўчқабоқар хоним"ини ўқисангиз, бизда ҳозир қандай жамият ва миллат касалликлари бўлган бўлса, финлар аср бошида шу дардлардан азоб чекканини кўрасиз. Ёки Леэло Тунгалнинг "Ўртоқ болакай ва катта одамлар" китобини бир варақлаб кўринг. Эстонлар биздан кам бўлмаган хўрлик ва хорликни кўришган. Лекин эстонларда ҳам финларда ҳам нимадир ўзгарганки, улар "Энди ҳеч қачон" деган хулосага келишган. Бу нима, бу қандай ҳодиса? Назаримда, эстонлар ва финлар тескари селекцияни тўхтата олишган. Уларнинг муваффақияти боши шундан. Улар миллат ойдинларини отишдан, сотишдан, қамоққа тиқишдан тўхташган. Ўғрилар, саводсизлар ва ёлғончиларни ўзларига бош қилишдан тийилишга куч топа билишган. Жудаям оддий ишдек? Шундайми? Лекин ўлмак каби мушкулдир! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin