5.4K42Telegramda ochish
Менинг орзуим кўп Миллий ўзликни англаш тўғрисида кўп гапирилади. Нима у миллий ўзликни англаш? 500-1000 йил аввал Ота-боболаримиз фанда, архитектурада эришган ютуқлари билан фахрланиш ё улар қурган давлатлар улуғлиги билан мақтанишми? Ё бошимиздаги дўппи, эгнимиздаги зарбоп тўнми? Балки ўхшаши йўқ меҳмоннавозлигимиздир. Ҳа, булар миллий ўзликнинг унсурлари. Лекин миллий ўзликни англаш хатоларни тан олиш ва қусурлардан воз кечиш ҳам назаримда. Мен бизнинг ўзбеклар табиатни асрашни қадриятга айлантиришларини истайман. Табиат, атроф-муҳитга кўпинча беэътибор, баъзида ўта шафқатсиз муносабатда бўламиз. Гўё мана шу заминдан бошқа заҳира уйимиз бордек булғаймиз сувни, ерни, ҳавони, ҳайвонот ва набототни. Табиат бу худо, яратган эгамиз. Унга исён қилиб мукаммал бўлмаймиз, жазо оламиз. Мен бизнинг ўзбеклар даромадга қараб буромадда бўлишини, доимий жамғарма билан яшашини орзу қиламан. Тўй, маросим, нисбий афзалликда ҳеч қачон ўзини оқламайдиган ҳаражатлардан ўзини тийишга ўрганишини, бунинг учун қарз-ҳавола кўтармаслигини, ўзини, фарзандларини жазоламаслигини истайман. Мен бизнинг ўзбеклар кучли доим ҳақ анъанасини аслияти ва зеҳнияти ва ўзлигидан чиқариб юборадиган кун келишини ният қиламан. Куч доим ҳақ анъанасидан воз кечсак, навбатда туришниям ўрганиб оламиз, йўл ҳаракатида ўзаро ҳурмат ва маданиятда бўлишниям, боғча, мактаб, олийгоҳ, иш ва ҳатто мозорга етишдаям куч эмас, ҳуқуқ устувор бўладиган, ҳаммамизга қулай жамият қура олишимизга ишонгим келади... ...Менинг орзуим кўп. Бизнинг ўзбеклар 100 йил аввал узоқ шимолдаги финлар билан бир маконда - Россия империяси таркибида яшаган. Даражамиз бир эди финлар билан. Бизнинг ўзбеклар 30 йил нарисида болтиқбўйи халқлари билан бир мамлакатда, Совет иттифоқида яшаган. Кўп фарқланмаганмиз, нари борса бугунги қашқадарёлик ва тошкентлик каби нисбатда бўлганмиз. Бугун финлар қаерда, бугун эстонлар қаерда? Биз қаердамиз? Каналга уланиш: @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin