Подвалдаги гаражингизга ҳам энди солиқ тўлайсиз, балки бу пулга ҳокимингиз
Trailblazer олиб минар
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи объектини тартибга солувчи 419- моддага киритилган ўзгартириш ҳисобга олинса, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар
жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлардан ҳам энди мулк солиғи олинади.
Бошқача айтганда, ўзгараётган замон талабини тушунган девелоперлар томонидан қурилган ва қурилаётган кўп қаватли уйларда -3,-2,-1 ва 0- қаватларда ёки халқ тилида айтганда подваллардаги гаражлар ҳам солиққа тортилади. Ўзингиз ўйланг, бунга қандай баҳо бериш мумкин?
Подвалларда гараж қуришни ва ер остида гаражга эга бўлганларни рағбатлантириш ўрнига, уларни жазолаш қайси ақлга сиғади? Йилдан йилга кўпайиб бораётган автомашиналарни қаерга сиғдиришмоқ-чи ўзи?
Энг асосийси, бундай бузғунчи ҳаракат кимнинг лоббиси? Шу йўл билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятлари маҳаллий бюджетга тушумни кўпайтирмоқчими? Номинг ўчгур Chevrolet Trailblazer олиб миниш учун, шундайми?
@the_bakiroo