TRAILBLAZERдан арзонроқ машина минишга рози бўлмаётган маҳаллий ҳокимиятлар халқ бўйнига яна битта йиғимни (солиқ) илиши мумкин
Агар Ҳукуматнинг ушбу қарори лойиҳаси тасдиқланса, автомашина эгалари маҳаллий бюджет учун йиллик йиғим тўлаши лозим бўлади.
Йиғим миқдори ҳозирча очиқланмаган, лекин у транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб белгиланади ва маҳаллий бюджетларга жамланади.
Қизиғи шуки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағини олувчилар ушбу йиғимдан озод қилинадилар.
Яъни, сизнинг солиқларингизга олинган ҳоким минаётган TRAILBLAZER учун йиғим ундирилмайди, сиз эса оддийгина Матиз ё Дамасингиз учун марҳамат қилиб йиғимни тўлаб қўйишингиз жоиз. Агар вақтида тўламасангиз, пеня ҳам ҳисобланади.
Иккиюзламачилик ва безбетликнинг юқори чегараси бекор қилинган чоғи.
@the_bakiroo