Россельхознадзор кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтмоқда
Кремль ташқи сиёсат воситаларидан бири бўлган Россельхознадзорнинг Фарғона помидори ва қалампирларига киритган тақиқига 15 кун ўтмай, энди Фарғона вилоятидан келиб чиқиши ўсимликка тақаладиган барча маҳсулотларга тақиқ киритилди.
Ўзбекистон масъулларининг бунга нисбатан жавоби ёки акс чоралари ҳозирча маълум эмас.
Аввал ҳам ёзганимиздек, Россиянинг "кўча безориси" сиёсатига қарши ягона чора бор: Россия бизга етказадиганидан кўра биз уларга ортиқроқ зарар етказишимиз мумкинлигини очиқча кўрсата олиш.
Ҳозирги Россия бошқача муомала тилида гаплаша олмайди. Ҳар бир янги компромисс бизга қарши босимни ошириб бораверади.
Дарвоқе, Россия кечадан бошлаб Озарбайжон помидорлари ва олмаларига ҳам чекловлар киритган. Озарбайжон бунга қарши қандай амалларни қўллашини кузатиб боринг.
@the_bakiroo