13K51Telegramda ochish
Коллежлардан мардикор марказларига Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида меҳнат мигрантларини тайёрлайдиган марказ фойдаланишга топширилгани айтилмоқда. Андижонда 800 ўринли аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази Андижон ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида ташкил этилган. Аввал касб-ҳунар коллежларини, қонунчиликка ўзгартириш киритмай туриб, битта оғзаки топшириқ билан тугатиб юборамиз, нафақат тугатамиз, моддий техник базасини бир неча ойлар ичида талон-тарож этамиз. Бир муддат ўтиб, касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этиш учун яна 200 млрд.сўм пул ажратамиз. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жиҳозланиши учун яна зудтар оғзаки топшириқлар берамиз. Ўзбекистоннинг кети кенг. Ҳар қандай харажатни кўтараверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin