Тошкентни учинчи дунё пойтахтига айлантириш йўлида Шариковларнинг дидсиз ва олчоқ авлоди бузғунчилиги тобора авж олмоқда. Жамоатчилик томонидан қаршилик кўрсатилмаса, яна ҳам авж олади.
Ўтган ҳафта Тошкент куранти билан боғлиқ "варварлик" бошида турганларнинг "қўли синсин" дея қарғагандим.
Яхшики, бир неча кун ўтиб Маданият вазирлиги ўзининг функцияси борлигини яна эсга олибди.