Очофат ҳақида
Тошкент сити боғига кириш пулли бўлгани бу фақат оқибатларнинг бошланиши, кейин эгаллаб олинган Миллий боғида шундай бўлади, кейин Ғофур Ғулом боғида ва у очофат Тошкент шаҳрига киришни пулли қилишигача етиб борамиз.
Буям унга етмайди, Тошкентда борки, ҳамма жойни сотиб бўлгач, кейин у Тошкентдан чиқиб кетишни пулли қилади. Ўзи бу пайтда Батумидами ё Таиланддами пойтахтдан ўмарганларини эмиб ётган бўлади.
Қурбақа қайноқ сувга ташланса, қозондан сакраб чиқиб кетади, биз секин-аста қизитилаётган қозонга солинган қурбақа ҳолидамиз. Бу очофат 2018 йилдан бери қозон тагига ўт ёқаяпти. Қурбақа нима бўлаётганини энди сезди. Лекин кеч қолди.
@the_bakiroo