Ситига кириш яна бепул, лекин бу етарли эмас
10 ойлик танаффусдан сўнг Тошкент сити боғига кириш яна бепул бўлгани маълум қилинмоқда.
Ўтган 10 ойда жамоат макони ҳисобланган Тошкент сити боғига киришнинг пулли қилингани унинг бенефициарларига улар топган даромаддан каррасига кўпроқ зиён келтирди. Улар буни тушунишдими ёки йўқ, билмайман. Катта эҳтимол сайлов арафасидаги қадам бўлиши мумкин. Улар ҳеч қачон жамоатчилик босими билан қарор қиладиганлар тоифасига кирмаслиги инобатга олинса, бир муддат ўтиб, масалан, янги йил арафасида боққа киришни яна пулли қилинишини истисно қилиб бўлмайди.
Қолаверса пойтахтдаги яна бир боғ - Ашхобод боғига кириш ҳали ҳам пулли бўлиб қолмоқда (мутлақо тасодифга кўра ришталари Тошкент сити бенефицарларига бориб тақалади).
Шунинг учун жамоатчилик бу воқеликни ғалаба ўлароқ кўрмаслиги керак ва босимни кучайтиришда, бунда халқ сайлаган депутатларнинг ўрни баланд, давом эттириши лозим.
Жамоат маконлари, улар паркми, сайилгоҳми ё боғми - умумхалқ мулки, бепул бўлиши лозим. Керак бўлса буни қонунчиликда маҳкамлаб қўйиш зарур!
@the_bakiroo
- https://t.me/tashkentcityparkuz/16002@tashkentcityparkuz