8K20Telegramda ochish
Сурхондарёга ташриф вақтида "Ҳокимлар тайёрлаш мактабини яратдикми", деган савол қўйилибди. Жудаям долзарб, жудаям муҳим савол бу. Фикри ожизимча, кўпчилик ўйлаганидек, ҳокимлар тайёрлаш мактаби дейилганда эски "партшкола" ёки ўтган замонда сифатли номенклатура яратишда иш бермаган "Давлат ва жамият қурилиши академияси" назарда тутилмаяпти. Чунки эркин ва илғор дунёда ҳокимлар, губернаторлар, мэрлар мактаби бу сайлов - умумхалқ, демократик ва эркин сайловлар. Сайловлар чиғириғи, муқобил номзодлар билан рақобат, дебатлар, халқ олдида масъулият ва ҳисобдорлик - мана бу ростанам ҳокимлик мактаби ҳисобланади

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin