13K41Telegramda ochish
2020 йил ўзбек сўми учун ривожланаётган давлатлар валюталари билан солиштирганда унча ёмон келмади. Эртадан амал қиладиган расмий курслар инобатга олинса, 2020 йилда ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 10,20%га (9507,56 сўмдан 10476,92 сўмгача), еврога нисбатан 20,35%га (10 624,70 сўмдан 12 786,03 сўмгача) қийматини йўқотган. Айни даврда миллий валютамиз рус рублига нисбатан 7,77%га (153,17 сўмдан 141,27 сўмгача), қозоқ тангасига нисбатан 0,16% (25,02 сўмдан 24,98 сўмгача)га қимматлаган. Ўзбек сўми йил давомида асосий савдо ҳамкорларимиз валюталари турк лираси, белорусь рубли, тожик сомонийси, қирғиз соми каби валюталарга нисбатан ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланган. Бу табиийки, келаси йил тенденциялари билан боғлиқ маълум бир хулосалар ва оқибатлар яратиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin