13K26Telegramda ochish
Марказий банк мустақил сиёсати долзарблиги яна турк лираси мисолида Кейинги 2 йилда Эрдоганнинг популистик тажрибаларидан узлуксиз жабр кўрган турк лираси мамлакат Марказий банкининг янги раиси Нажи Агбалнинг дадил пул-кредит сиёсати ортидан яна қаддини ростламоқда. Янги тайинланган вақтларда Эрдоганнинг садоқатли партиядоши бўлгани сабаб Агбалнинг муваффақиятли фаолиятига катта ишонч билдирилмаган эди. Марказий банк раҳбариятига келган илк кунлардаёқ асосий ставкани 4,75 фоиз бандга оширган Агбал, ўтган ҳафта ставкани яна 2 фоиз бандга оширди ва 17 фоизга етказди. Ҳозирча инвесторлар ва бозор иштирокчилари Агбалнинг мустақил ҳаракат қилаётганига ишонишмоқда. Турк лирасининг долларга нисбати Агбал миллий регулятор бошига келганидан буён қарийб 7%га мустаҳкамланди ва мустаҳкамланишда давом этмоқда. Келаси йилда Агбал қаттиқ пул-кредит сиёсати ва инфляцияга қарши аёвсиз кураш ваъда қилмоқда. Албатта, бетайин Эрдоганнинг Туркия Марказий банки мустақил қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан тоқати ва сабри қачонгача давом этади. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin