Йил бошланишига 4 кун қолганида Тошкент шаҳрининг 2021 йил учун бюджетининг лойиҳаси эълон қилинди
Лойиҳа келаси йилда Пойтахт бюджети даромадлари 2,9 трлн.сўмдан сал зиёдроқ бўлишини кўзда тутади.
2020 йил бюджети мунжарижаси билан солиштирганда қатор сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Хусусан,
Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқдан кескин ошириб, 93,0 млрд.сўмга етказишмоқчи (2020 йили 8,2 млрд.сўм эди);
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 272 млрд.сўм;
151 млрд.сўмлик жарималар ундириш мўлжалланган;
Шунингдек, йиғимлар, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар бўйича тушумлар ҳам жиддий оширилган.
Бюджетнинг харажатлар қисмида янги модда - Чет эл кредитларини қоплаш харажати пайдо бўлган. 2021 йилда 207,3 млрд.сўм шу йўналишга сарфланади. Почин билан пойтахтликларни табриклайман. Бу фақат бошланиши.
Янги йилда "Хаятт Ридженси" меҳмонхонаси кредитларини пойтахт солиқ тўловчилари ҳисобидан сўндириш давом эттирилади - 71,3 млрд.сўм. Эсингизда бўлса, бу меҳмонхона шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобидан қурилган ва мамлакатни талаётган йирик олигарх ва корчалонларнинг базм объектига айланган.
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш зарарини қоплашга 259 млрд.сўм йўналтирилади. 2020 йили бу зарар 203 млрд.сўм деб баҳоланган эди. Йилдан йилга иштаҳалари очилиб бораяпти. Дарвоқе, шаҳар транспорти хабаринглар бўлса, ҳокимият назорати остига ўтган. Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташишда (!) вужудга келган зарарни қоплаш учун 9,7 млрд.сўм ўзлаштирилади.
Янги йилда ободонлаштириш учун 400 млрд.сўм, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш учун 455 млрд.сўм, Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарнинг қоплашга 434,5 млрд.сўм йўналтирилади.
Қаердаки, ободонлаштириш ва коммунал соҳага пул йўқ, пул ажратилмаяпти, аҳвол оғир дейилса, аслида билингки, пул бор, лекин ўғри кўп бўлади.
Лойиҳа муҳокамасида қатнашинг. Эътирозлар билдиринг, саволлар қўйинг. Бефарқ бўлманг. Бу ҳоким Артикходжаевнинг эмас, сизнинг пулларингиз тақсимоти.
@the_bakiroo