11K167Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Бугун бир анекдот эшитдим. Аниқроғи — ўқидим. Сиз ҳам бир ўқиб кўринг: «Очилбой Раматовнинг ижобий имиджини шакллантириш бўйича штаб ташкил этилган». Бўлди, шу. Анчадан бу қадар кулгили ва бу қадар мантиқсиз анекдот кўрмагандим. «Раматов» ва «ижобий имидж». Бу худди «ер» ва «осмон», «оқ» ва «қора», «Тико» ва «Тесла»дек бир-бирига тамоман тескари тушунчалар, назаримда. Раматовнинг ижобий имиджини шакллантириш ҳаракати шундай ташаббус бирор кимсанинг хаёлига келганидаёқ хатолик бўлганини бечора штабни ошкор қилган нохушхабарнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Раматов деганда кўз олдимга Тошкентдаги кексалар, ногиронлиги бор кишилар ва ёш болали оналар фойдалана олмайдиган пиёдалар кўприклари келади. Раматов деганда қурилишида олти киши ҳалок бўлган «Юнусобод» метро бекати кўзимга кўринади. Раматов деганда Ўзбекистонга триллионлаб сўм зарар келтирган Сардоба фожиаси хаёлимни вайрон қилади. Раматов яна нима? Ўзбекистондаги исталган техноген кўргиликдан сўнг тузиладиган сон-саноқсиз ҳукумат комиссиялари раиси. Газ портлаб, кимдир ўлдими? Ҳукумат комиссияси тузилсин, Раматов раис бўлсин. Ис газидан беш киши бўғилиб ўлдими? Ҳукумат комиссияси тузилсин, Раматов раис бўлсин. Ва ҳоказо, ва ҳоказо. Тўрт йилдан бери шу. Ўлимлар тўхтамаяпти. Ҳали ҳам мен Раматов қурган «ўзбек темирйўли»нинг доимий фойдаланувчиси эмасман, акс ҳолда, ким билсин, норозилик рўйхатида айнан шуниси биринчи ўринда бўлармиди. Қизиқ, қайси юраги отнинг калласидек бўлган кризис-менежер Раматовнинг ижобий имиджини шакллантиришга рози бўлди экан? Ўрнида бўлганимда, «шу одамнинг ижобий имиджини шакллантириш керак», деб иш таклиф қилганларга: «Уни тинч қўйинглар, еттита жойдан маошини олиб юраверсин, мана, Шуҳрат Ғаниев кам бўлаётгани йўқ-ку», деган бўлардим. Яхшиям унинг ўрнида эмасман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin