13K79Telegramda ochish
Имтиёзли кредит имтиёзли кредит тақсимловчилардан бошқа барчага зиёнли экани ҳақида яна бир мисол “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси раҳбарлари жамғарманинг маблағларидан ўзлари ва яқин қариндошлари очган ташкилотларга кредит расмийлаштириб, фойдаланиб келганлиги аниқланган. Маълумот учун, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси 2018 йилда ташкил этилган ва унга ҳар йили бюджетдан 500 млрд.сўмгача трансфертлар ажратиб келинган. Бу маблағлар ёш тадбиркорларни имтиёзли кредитлар ва кафилликлар орқали қўллаб қувватлашга сарфланиши белгиланган. Амалда ҳар қандай имтиёзли кредитлар билан боғлиқ тузилмалар сингари маблағлар уларнинг тақсимловчилари ёки улар билан аффилланган хўжалик субъектлари ўзлаштириб келиниши кузатилган. Қурилган коворкинг марказлардан, кредит ҳисобига сотиб олинган қорамол ва паррандаларгача чуқурроқ ўрганилса асл манзара янада яққол намоён бўлади. Яхшики, 2021 йил бюджетида бу жамғармага маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган. Лекин жамғарма қолдиқ маблағлар ва имтиёзли кредитларнинг қайтиши ҳисобидан фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу каби жамғармалар тўла тафтиш этилган ҳолда, бутунлай тугатилиши, қайтиб бундай зарарли практикага асло қайтилмаслиги лозим. Қайсидир алоҳида қувватлаш лозим бўлган қатламларга ёрдам бериш ҳақида масала қўйилса, бу имтиёзли кредит каналлари орқали эмас, барча учун амал қиладиган солиққа солиш енгилликлари, ёки тўғридан тўғри трансфертлар ва нафақалар тақдим этиш орқали амалга оширилиши зарур. Бошқача айтганда, масалан, биз иқтисодиётдан 500 млрд.сўмни тортиб олиб, уни паразитлашган жамғармалар орқали қайта тақсимлагандан кўра, ўша 500 млрд.сўмни иқтисодиётнинг ўзида қолдириб, хусусан, 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг даромад солиғини пасайтириш орқали амалга оширганимиз маъқул. Каррасига афзал. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin