34K38Telegramda ochish
Январь ойи якунларининг янги чақириқлари 2021 йилнинг январь ойида банк секторида кредитлар қолдиғи қарийб 0,8 трлн.сўм ортгани ҳолда, депозитлар қолдиғи 3,7 трлн.сўмга камайиб кетган. Яъни кредит қўйилмалари ўсиши сусайган бўлсада, бу депозитлар қолдиғини жиддий (3%дан зиёд) қисқариши фонида юз берган. Дарвоқе, чакана банк маҳсулотлари орасида ипотека кредитлари тезроқ ўсмоқда. Истеъмол ва микроқарзлар қолдиғининг иккинчи ой кетма-кет камайиши кузатилмоқда. Кечаги йиғилишдан кейин прогноз қилиш мумкинки, 2021 йилда ипотека кредитлари қолдиғининг жадал ўсиши давом этади. Муаммоли кредитлар улуши 2,1%дан 2,7%гача етган (Суммада 5,8 трлн.сўмдан 7,5 трлн.сўмгача ошган). Биринчидан, иқтисодиётнинг тикланиши сустлигича қолмоқда, қарздорларнинг молиявий ҳолати, даромадлари ва тўловга лаёқатида кутилган ўзгаришлар юз бераётгани йўқ. Иккинчидан, янги кредитлашнинг секинлашуви ва кредитлар нархини ошиши қайта молиялаш имкониятларини табиий равишда чекламоқда. Бошқа тарафдан олганда кредит фоизларининг бюрократик йўл билан пасайтириб борилишига кўниккан бизнес ва аҳоли мажбуриятларини доимий равишда арзонроқ кредитлар билан қайта молиялаштириш имкониятидан маҳрум бўлгани банклар учун вазиятни соғлом ва теран баҳолашларига имкон беради. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin