13K110Telegramda ochish
«Болаларимиз аллергияга чалинмоқда. Ўпка, нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда» Фарғонанинг Ўзбекистон туманида учта, балки ҳозир тўртта цемент заводи ишлаб турипти. Совет даврида бу жойларга цемент заводлари қурилмаган, ўша машҳур Қувасойцемент ҳам зарур хом-ашёсини транспортировка қилиб олиб кетган. Чунки адирликлар остида бир неча юзминглик аҳоли яшайди. Лекин янги даврда бу жойларда бир неча цемент заводлари қурилди. Асосий бенефициарлари хитойлар ва уларнинг ўзбекистонлик шериклари. Мен бу жойларда ҳали заводлар қуриб битказилмай туриб бўлганман. Ўша вақтдаёқ бизни кутаётган экологик катастрофадан даҳшатга тушиш мумкин эди. Қайтараман, советлар, қанчалик зўравон сиёсат юритишган бўлмасин, халқ соғлиғини ўйлаган, ўзлари ҳам шу юртнинг бир вакили ва қисми бўлган, шунинг учун бу жойларда цемент заводлар қуришни лозим деб билмаган. Хитойлар эса ура-сол қуриб ётипти. Хитой цемент заводлари ва экология бир-бирини рад қилувчи тушунчалардир. Бу Фарғонадагина эмас, хитойлар қураётган барча цемент заводларига таалуқли. Тожикистондаям шу, Қирғизистондаям шу. Дарё кўтарган муаммо бўйича қанақадир маъмурий баённомалар тузиш билан иш якунланмаслиги керак. Бу заводлар Ўзбекистон туманидан четга кўчирилиши, инсон саломатлиги қанақадир хитойлар ва уларга қўшилиб миллиардлар топаётганларнинг манфаатидан устун бўлиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin